“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Тошкентдаги авиакассалари дам олиш кунларисиз ишлайди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг Тошкент шаҳридаги авиакассалари ҳар кунлик (дам олиш кунларисиз) иш режимига ўтди.

Компания ахборот хизмати хабарида айтилишича, 2015 йилнинг 1 сентябридан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Ҳаво алоқалари бош агентлиги авиакассалари (Тошкент ш., Амир Темур шоҳкўчаси, 51) дам олиш кунларисиз, ҳар куни соат 08.00 дан 19.00 гача ишлайди.

Бундай иш жадвали авиақатновларга жойларни брон қилиш, харид қилиш ва авиаташувларнинг амалга оширилиши юзасидан батафсил маълумотлар олишни хоҳловчи йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий этилди.

SHARE