Шу йилнинг 5 сентябридан “Афросиёб” тезюрар поезди Тошкент — Самарқанд — Қарши йўналишида доимий қатновни бошлайди.

Поезд Тошкентдан соат 07.00 да йўлга чиқади. Самарқанддан 09.13 да жўнайди ва Қаршига 10.15 да етиб боради.

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда чипта нархлари VIP-класс бўйича 135 000 сўм, бизнес-класс бўйича 95 000 сўм ва эконом класс бўйича 70 000 сўмни ташкил қилади.

Ушбу жадвалга мувофиқ бошқа йўловчи поездларининг ҳаракатланиш графиги ўзгартирилди. У билан компания сайтида танишиш мумкин.

SHARE