Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ва Россия ўртасида жисмоний шахслар томонидан ўтказилган пул ўтказмалари миқдори ўтган йилнинг шу давридагига қараганда икки баравардан кўпроққа қисқарган. Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу кўрсаткич 1,398 миллиард долларни ташкил қилган.

“Тренд” ахборот агентлигининг Россия Марказий банкига таяниб маълум қилишича, ҳисобот даврида Россиядан Ўзбекистонга жисмоний шахслар 1,149 миллиард доллар юборган. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 2,2 баравар камдир. Ўзбекистондан эса 249 миллион доллар Россияга юборилган. Бу 15,3 фоиз камдир.

2014 йилда Ўзбекистон ва Россия ўртасида пул ўтказмалари миқдори 6,239 миллиард долларни ташкил қилган эди. Бунда Россиядан Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан 5,581 миллиард доллар юборилган. Россия Марказий банки “Anelik”, “BLIZKO”, “Coinstar Money Transfer”, “Contact”, “InterExpress”, “Migom”, “MoneyGram”, “PrivatMoney”, “UNIStream”, “Western Union”, “АзияЭкспресс”, “АЛЛЮР”, “Блиц”, “Быстрая Почта”, “Золотая Корона”, “ЛИДЕР” ва “Почта России” пул ўтказиш тизимлари маълумотларига асосланган.

SHARE