© AP Photo/ Alexander Zemlianichenko

Ўзбекистон ҳукумати 2015 — 2018 йилларда Орол денгизи ҳалокат оқибатларини юмшатишга 4,3 миллиард доллар йўналтиради. Бу ҳақида Ўзбекистон Ҳукуматининг қарори билан тегишли дастур тасдиқланган.

Дастурга мувофиқ, ҳудудда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга 1,09 миллард доллар ажратилади. Аҳоли бандлигини таъминлашга эса 321,2 миллион доллар, аҳоли саломатлигини яхшилашга 433,7 миллион доллар, экотизим ва биологик хилма-халликни тиклашга эса 158 миллион доллар йўналтирилади.

Дастурга мувофиқ, шунингдек, Оролбўйи — Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инфратузилмани ривожлантиришга 2,29 миллиард доллар ажратилади.

Дастурни молиялаштириш учун қарийб 3,5 миллиард доллар миқдорида халқаро ташкилотлардан қарз ва кредитлар, 200 миллион долларлик грантлар жалб қилинади.

SHARE