Ўзбекистонда 2015 — 2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш концепцияси ва чора-тадбирлар комплекси тасдиқланди. Бу ҳақидаги ҳукуматнинг тегишли қарори Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари портали — lex.uz сайтида эълон қилинган.

Концепцияга мувофиқ, Ўзбекистонда 2020 йилга қадар аҳоли томонидан сабзавотлар ва мевалар истеъмол қилинишини 15 фоизга кўпайтириш, таркибида туз кўп бўлган озиқ-овқатлар маҳсулотлари истеъмолини эса 15 фоизга қисқартириш, овқатланиш рациони соғлом овқатланиш принципларига мос бўлган ҳомиладор аёллар, чақалоқлар ва беш ёшгача бўлган болалар улушини 10 фоизга кўпайтириш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, ушбу ҳужжатга мувофиқ, тамаки истеъмол қилишни ва алкоголни зарарли истеъмол қилишни 10 фоизга қисқартириш мақсад қилиб олинган.