Жорий йил кузда Шанхай Халқаро тадқиқотлар университетида (SHISU) ўзбек тили кафедраси очилади.

Бу ҳақда университетнинг веб-саҳифасида эълон қилинган “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи ва Хитой билан нуқтаи назарлар муштараклигига асосланган ҳамкорлиги” сарлавҳали мақолада маълум қилинди. Мақолада Ўзбекистон давлатчилигининг қарор топиши ва ривожланиш жараёни ҳамда Ўзбекистон – Хитой муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилган, деб ёзади Telegraf.uz сайти.

Хабарда айтилишича, материалда мамлакатларимиз ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларнинг ривожланишига оид, жумладан 2005 йилда Тошкентда, 2014 йилда Самарқандда очилган Конфуций институтларида айни пайтда юзлаб тингловилар таълим олаётгани, 2013 йилдан бошлаб Шанхай университети қошидаги ШҲТ Жамоат дипломатияси илмий-тадқиқот институти базасида “Ўзбекистон тадқиқотлари ва маърифий алмашувлар маркази” фаолият юритаётгани ҳақидаги маълумотлар берилган.

SHARE