Ўзбекистондаги йирик мобиль операторларидан бири — “Beeline” Тошкент халқаро аэропортини бепул Wi-Fi интернети билан таъминлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақида компаниянинг пиар-хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков маълум қилди.

“Подробно” ахборот агентлигининг ёзишича, компания бепул Wi-Fi интернет хизматини ўз абонентлари учун жорий этади.

“Мен ҳозирча Тошкентнинг қайси жойлари ва туманларида бепул Wi-Fi интернет пайдо бўлиши ҳақида бир нарса дея олмайман. Аммо аниқ бўлган жойлардан бири — Тошкент халқаро аэропортидир. Ҳозирги кунда турли камчиликларнинг олдини олиш бўйича тегишли чораларни кўряпмиз”, деди Ораз Абдуразаков.