Хитойнинг Шанхай шаҳрида ўзбек адабиётининг буюк намоёндаси ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилади.

12news.uz сайтининг ёзишича, ушбу ташаббус ҳақида Шанхай университетининг Ўзбекистонни тадқиқ қилиш ва таълим соҳасида тажриба алмашиш маркази директори Яо Симин маълум қилган.

“Ўзбек шоири ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкалининг университетимиз ҳудудида жойлаштирилиши бўйича кўтарилган масала якуний босқичга келди”, — деди у.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Тошкент шаҳар делегацияси Хитойнинг Шанхай шаҳрига амалий ташриф билан бориб, ушбу ташриф доирасида Шанхай университети ҳовлисида мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳайкалига тамал тоши қўйилган эди

Шу кунга қадар Алишер Навоий учун Москва, Алмати, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Токио ва Боку шаҳарларида ёдгорлик ўрнатилган.

SHARE