Россиянинг Travel.ru сайёҳлик нашри томонидан сайёҳлар ўртасида ўтказилган сўровномада «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси таомлари энг мазали бўлган авиакомпаниялар ўнталигидан жой олди.

Рейтингга кўра, миллий авиакомпанияси 7-ўринни эгаллади. Бу ўринда, шунингдек, British Airways, Austrian Airlines ҳамда Air Serbia компаниялари ҳам бор.

Мазкур сўровномада Turkish Airlines авиакомпанияси биринчи ўринни эгаллаган. Иккинчи ўрин Lufthansa авиакомпаниясига, учинчи ўрин эса Россиянинг «Аэрофлот» компаниясига теккан.

S7 Airlines (“Сибирь”), “Трансаэро” (Россия), Швейцариянинг Swiss ва яна бир қанча авиакомпаниялар таомлари эса сайёҳларга маъқул келмаган.