Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев қизи Дариға Назарбоевани мамлакат бош вазирининг ўринбосари этиб тайинлади. Бу борадаги тегишли фармон Президент расмий сайтида эълон қилинди.

Дариға Назарбоева 1963 йили 7 май куни таваллуд топган. Москва ва Қозоғистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олган. Сиёсий фанлар доктори, тарих фанлари номзоди. 2012 йилда мамлакат парламентида ижтимоий-маданий ривожланиш қўмитаси раиси бўлган. 2014 йил апрелидан парламент қуйи палатаси спикери ўринбосари, дадасининг “Нур Отан” партияси фракцияси раҳбари ҳисобланади.