Маккадаги энг йирик — ал-Ҳарам масжидида бахтсиз ҳодиса юз берди. Жума куни ушбу иншоотда кран қулаб тушиши натижасида 52 киши ҳалок бўлган, 30 дан ортиқ киши эса жароҳат олган. Ҳалок бўлганлар сони аниқлаштирилмоқда. Associated Press хабар беришича, уларнинг сони 60 кишидан ошиши мумкин..

Саудия Арабистони фуқаро муҳофазаси вазирлиги маълумотларига кўра, кран кучли шамол сабабли қулаб тушган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Маккада муқаддас ҳаж зиёратига ҳозирлик кўрилмоқда.

SHARE