Россиянинг Анапа шаҳрида 13-20-сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари, Латвия, Литва ва Эстония киноижодкорларининг “Киношок” фестивали жюрилари таркиби эълон қилинди.

Бу йили ҳакамлар ҳайъатини режиссёр Дмитрий Кримов бошқаради. У билан бирга Россия кинооператорлари гильдияси президенти, Россия халқ артисти Игорь Клебанов (Россия), режиссёр ва сценарист Александр Котт (Россия), актриса ва режиссёр Рано Кубаева (Россия), Арманистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Давид Мурадян (Арманистон), ўзбекистонлик актёр ва режиссёр Рустам Саъдуллаев (Ўзбекистон) ҳакамлар сафидан жой олишган, деб хабар беради “Ўзбеккино” миллий агентлиги.

Фестиваль дастуридан тўлиқ ва қисқа метражли филмлар, болалар ва анимацион кино, телефилмлар ва киноалманахлар танловлари ўрин олган. Фестивалнинг бош соврини —“Олтин новда” энг яхши тўлиқ метражли фильм учун топширилади.

SHARE