General view of the courtyard of the old Buhara'nin Yehudi Synagogue, circa 1620, Bukhara, Uzbekistan, pictured on July 12, 2010 in the morning. Central Asian Jewish people are often referred to as Bukharan, though many now reside in Israel or the USA. This is one of two remaining synagogues in Bukhara. Bukhara, a city on the Silk Route is about 2500 years old. Its long history is displayed both through the impressive monuments and the overall town planning and architecture. Picture by Manuel Cohen.

Исроилда Ўзбекистондан келган икки юз мингдан зиёд киши яшайди. Бу ҳақида Марказий Осиёликлар халқаро маданий марказининг раиси Мордехай Кимягаров “Жаҳон” ахборот агентлиги мухбирига маълум қилган.

“Бу қуёшли ўлка ҳамиша бизнинг ёдимизда ва уни севамиз. Чунки биз ўша заминда туғилганмиз, кўп асрлар давомида авлод-аждодларимиз у ерда яшашган ва меҳнат қилишган”, дейди у.

Мордехай Кимягаровнинг айтишича, бугунги кунда ҳам Ўзбекистон билан яқин алоқалари мавжуд. “Биз Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришларни диққат билан кузатиб борамиз, у эришган муваффақиятлардан қувонамиз. Ўзбекистон иқтисодиёти мустаҳкамланмоқда, халқнинг кўҳна маданияти ва маънавий-тарихий қадриятларини қайта тиклашга, ижтимоий соҳа ривожига, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва кексаларни эъзозлашга катта эътибор қаратилмоқда. Буларнинг барчаси ўзларининг салмоқли натижаларини бермоқда”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, Исроилдаги Ўзбекистон элчихонасида Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги нишонланган эди.