Эрон президенти Ҳасан Руҳоний яҳудийларни Янги йил билан табриклади

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний яҳудийларни Янги — 5776 йил билан қутлади. Тегишли табрик сўзи президентнинг твиттердаги инглиз тилидаги саҳифасида эълон қилинди.

“Бизнинг умумий Иброҳим динимиз илдизлари ўзаро ҳурмат, тинчлик ва ўзаро тушунишга хизмат қилсин. Шана Това!”, дейилади хабарда. Associated Press ахборот агентлиги хабар беришича, ушбу табрик президентнинг форс тилидаги аккаунтида эълон қилинмаган.


Ҳасан Руҳон яҳудийларни 2013 йилда ҳам табриклаган эди. Ўтган йили эса мамлакат ташқи ишлар вазирлиги яҳудийларни байрам билан қутлаган эди. Шуни айтиш керакки, Эрон Исроил давлатини тан олмайди. Ушбу мамлакатлар ҳеч қачон дипломатик алоқалар ўрнатмаган.

Хабарларда айтилишича, Эрон ҳудудида 20 минг нафар атрофида яҳудийлар истиқомат қилади.

Эрон президенти твиттердаги саҳифаси ҳақиқийлигини текшириш ва аниқлаш бўлмаган. Эронда твиттер тақиқланган ижтимоий тармоқлар сирасига киради.

SHARE