Украина Олий Радаси порталида мамлакат ҳукуматининг Ўзбекистон билан эркин савдо зонасини ташкил қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Хабарда айтилишича, ушбу ҳужжат 2013 йили Минскда имзоланган. Ҳужжат Ўзбекистоннинг МДҲ доирасидаги ҳамкорликка фаол жалб қилиш, шунингдек, Божхона иттифоқига аъзо-давлатларнинг Ўзбекистон билан савдо режимларини соддалаштириш мақсадида қабул қилинган.

Унга кўра, Ўзбекистон билан ўзаро савдода томонлар 2020 йил 31 декабрига қадар ўзаро бож тўловларини қўлламайди. Шуни қайд этиш керакки, Украинада инқилобдан сўнг келган ҳукумат мамлакатнинг МДҲда иштироки юзасидан аниқ тўхтамга ҳали келгани йўқ.

SHARE