Шу йилнинг 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Эрон Ислом Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Али Мардоний Фардни қабул қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашув давомида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда ўзаро алоқаларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат чоғида элчининг Ўзбекистон-Эрон мулоқотини мустаҳкамлаш ва янада кенгайтиришга қўшган ҳиссаси таъкидланди.

Эрон элчиси, ўз навбатида, Ўзбекистондаги дипломатик фаолияти учун яратилган шароитлар ва кўрсатилган кўмак учун миннатдорчилик билдирди.