Olamsports.uz

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказилган Осиё Олимпия Кенгашининг Бош ассамблеясида ўзбек спорти учун тарихий қарор қабул қилинди. Унга кўра, миллий қадриятимиз ҳисобланган ўзбек кураши расман Осиё ўйинлари дастурига киритилди. Энди 18-Осиё ўйинлари дастуридан бошлаб кураш ҳам ўрин эгаллайди. Бу ҳақида Оламспорт.uz сайти хабар тарқатди.

18-Ёзги Осиё ўйинлари 2018 йилнинг 18 августидан 2 сентябрига қадар Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ўтказилади. Қабул қилинган Дастурга биноан Осиё ўйинларида курашчилар 15та медаллар жамланмаси учун баҳсларга киришишади. Эркаклар 7, аёллар 8та вазн тоифасида кураш бўйича биринчи тарихий Осиё ўйинлари медаллари учун гиламга чиқишади.

SHARE