Ўзбекистонда мобиль алоқа абонентлари сони 22 миллиондан ошди

Ўзбекистондаги мобиль алоқа операторлари абонентлари сони 22 миллиондан ортди. Газета.uz сайтининг хабар беришича, Интернетдан фойдаланувчилар сони эса 12 миллиондан ошди. Бу ҳақда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Файзуллаев маълум қилди.

Комьютери бор оилалар сони 37,4 фоиз бўлиб, шундан интернетга кирувчилар 58,1 фоизни ташкил қилади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Хуршид Мирзоҳидовнинг айтишича, АКТ соҳаси учун юқори тезликли интернетга кириш ва мобил алоқани ривожлантириш Ўзбекистоннинг яқин истиқболдаги устувор вазифалардан биридир.

SHARE