Газета.uz/Ucell

TeliaSonera Швеция—Финляндия телекоммуникация гуруҳининг МДҲ бозорини тарк этиш ҳақидаги баёноти муносабати билан, Ucell компанияси жамоатчиликка шуни маълум қиладики, у доимгидай ишлашда ҳамда ривожланиш бўйича ўз режаларини ва локал стратегиясини жорий қилишда давом этади. Бу ҳақида компаниянинг матбуот хизмати тарқатган хабарда маълум қилинган.

“TeliaSonera оиласи таркибида олиб борилган 7 йиллик фаолият мобайнида Ucell компанияси қимматбаҳо халқаро тажрибани ўзлаштириб олди ва мамлакатнинг телекоммуникатсион инфратузилмасига салмоқли маблағ киритди. Ucell кучли, замонавий, янада профессионал компанияга айланди ва у бундан кейин ҳам ўз абонентларига, Ўзбекистон аҳолисига сифатли уяли алоқа, замонавий хизматларнинг кенг кўламли тўпламлари, ҳамёнбоп тарифларни таклиф этиш учун мутлақо тайёрдир”, дейилади баёнотда.

Баёнотда айтилишича, Ucell компанияси корпоратив бошқарув ва барқарор бизнес нуқтаи назаридан кучли даражада такомиллашди. Ucell жамоаси ўзининг вазифаларини маҳорат билан бажаришда ҳамда, биринчи навбатда, юксак сифат ва хизмат кўрсатиш стандартлари бўйича уяли алоқа хизматларини тақдим қилишда давом этиш учун ҳар қачонгидан ҳам тайёр.

Ucell компанияси ўз мижозлари ва ҳамкорларини ишонтириб айтадики, бугунги кунда Компаниянинг фаолияти ҳеч қандай ўзгаришсиз давом этади. У Ucell мижозларига, худди ҳозиргидек тартибда, барча йўналишлар бўйича узлуксиз сервис ва хизматлар кўрсатилади.

SHARE