Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусов оламдан ўтди

Шу 21 сентябрь куни Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусов 80 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақдаги хабарлар даставвал ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу маълумотни “Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳам тасдиқлади.

Kun.uz сайтига мазкур маълумотни Ўзбек Миллий Академик драма театри ходимлари ҳам тасдиқлади.

Истеъдодли театр ва кино актёри Обид Юнусов 1934 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1956 йилда А. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факультетини тугатди. У 1996 йилгача Ҳамза номидаги Ўзбек давлат (ҳозирги Ўзбек миллий) академик драма театрида актёр сифатида фаолият кўрсатиб, юздан ортиқ турли характерга, қиёфага ва дунёқарашга эга бўлган, турли миллатга мансуб образларни яратди.

Актёр ўзбек киносанъатида “Парвона”, “Тўйлар муборак” сингари асарлардаги ўзининг ёрқин роллари билан ажралиб туради.

SHARE