Ўзбекистонда “Поп — Қўқон — Андижон” темир йўлини электрлаштиради

“Поп — Қўқон — Андижон» участкасини электрлаштирган ҳолда “Ангрен — Поп” электрлаштирилган темир йўл линиясини қуриш» лойиҳасини амалга оширади. Бу ҳақида Ўзбекистон ҳукуматининг тегишли қарори қабул қилинди.

Қарорда айтилишича, ушбу лойиҳа “Фарғона водийсининг транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида” рўёбга чиқарилади.

“Ангрен — Поп” электрлаштирилган темир йўл линиясини қуриш ишларини 2016 йил июль ойида тугаллаш назарда тутилган. Бунда маблағларнинг “Ангрен — Поп” электрлаштирилган темир йўл линиясини қуриш лойиҳасининг тасдиқланган техник-иқтисодий асосланишига нисбатан тежа- лиши кутилаётир.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг узунлиги 186 км бўлган «Поп — Қўқон — Андижон» темир йўл участкасини электрлаштириш режалаштирмоқда. Кўрсатиб ўтилган ишлар “Ангрен — Поп” электрлаштирилган темир йўл линиясини қуриш» лойиҳаси таркибига киритилади.

Ушбу жараён Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ ўз маблағлари, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредитлари ҳисобига амалга оширилади.

SHARE