Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси Памела Спратленни қабул қилди

Шу йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг баъзи масалалари юзасидан фикр амшашилди.