Зулфиқор Мусоқов: “Обид Юнусов бетакрор инсон эди”

Хабарингиз бор, шу йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусов 81 ёшида оламдан ўтди. Кино ва театрдаги бетакрор роллари, дубляж ижроси билан миллионлаб мухлислар қалбидан жой олган ушбу актёрнинг оила-аъзолари, қариндошларига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли режиссёр Зулфиқор Мусоқов ҳам ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақида “Спутник” мухбирига айтиб берди.

“Ўз истеъдоди билан нафақат менга, айни пайтда жуда кўплаб режиссёрларга яқиндан ёрдам берган кишиларни йўқотиш жуда оғир. Хожиакбар Нурматов, Тўйчи Орипов, Жамол Ҳошимов, Жавлон Ҳамроев, Римма Аҳмедова, Андрей Краско…”, дея ўз устозларини ёдга олади режиссёр.

Обид Юнусов режиссёрнинг бир қатор киноларида ролларни ижро этган. “Мен бу инсонни унинг зийраклиги, актёр сифатида кино ва театрда ролларни аниқ ажрата олишини қаттиқ ҳурмат қилардим”, дейди Зулфиқор Мусоқов.

Режиссёрнинг айтишича, “Абдуллажон ёки Стивен Спилбергга бағишланади” фильми сценарийси айнан Обид Юнусов учун ёзилади. Аммо унинг хасталиги боис ушбу ролни Ражаб Адашев ижро этади.

“Биз кейинчалик у билан “Ватан” картинасини суратга олишда учрашдик. У жуда оғир хаста эди. Оёғи синган эди, шунга қарамай ўта оғир сеъёмкаларни мардларча уддалади”, деб хотирлайди Зулфиқор Мусоқов.

Мусоқовнинг айтишича, Юнусовнинг вафоти билан ўзбек киноматографияси ва театри “етиб бўлиб қолди”.
u3507f66866m

“У бетакрор инсон эди. Унинг дафн маросимида шу даражада кўп одам келдики, дарахтдан олма ерга тушмасди. Бундай ҳурматга арзиш керак. Халқимиз уни севди, чунки у халқона актёр эди”, ҳаёжон билан фикр билдиради Зулфиқор Мусоқов.