Ўзбекистон Марказий Осиёда оммавий зўравонлик риски энг паст бўлган мамлакат

Ўзбекистон Марказий Осиёда тинч аҳоли устидан оммавий зўравонлик риски энг паст бўлган мамлакат сифатида қайд этилди. Бу ҳақида “Регнум” ахборот агентлиги Вашингтондаги Холокост музейи геноциднинг олдини олиш маркази олимлари хулосаларига таяниб хабар тарқатди.

Тадқиқотда минтақада оммавий зўравонлик риски паст бўлган давлатлар рўйхати тузиб чиқилди. Унга кўра, Ўзбекистон дунёдаги 162 та мамлакат орасида 0,3 фоизлик риск билан 93-ўринда қайд этилган. Туркманистон ушбу рўйхатда 0,4 фоизлик кўрсаткич билан 88-ўринда, Тожикистон эса 0,5 фоизлик кўрсаткич билан 72-ўринда, Қозоғистон эса 0,7 фоиз натижа билан 57-ўринда кўрсатилди.

Қирғизистон минтақада оммавий зўравонлик риски юқори бўлган ягона давлат бўлиб, у 1 фоизлик кўрсаткич билан 39-ўринни эгаллади.

Тадқиқот муаллифларининг қайд этишича, ушбу тадқиқотдан ҳукуматлар, инсон ҳуқуқлари фаоллари фойдаланиши мумкин.

SHARE