Абдулазиз Комилов БМТ саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2015 йилнинг 24-27-сентябрь кунлари БМТ Бош Ассамблеяси 70-сессияси доирасида бўлиб ўтадиган Барқарор ривожланиш бўйича БМТ саммитида иштирок этади.

Мамлакатимиз делегациясининг Нью-Йорк шаҳрида бўлиши чоғида сессия ишида иштирок этаётган бошқа давлат вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.