Маккада муқаддас Ҳаж зиёрати пайтида одамлар тирбандлиги оқибатида камида 310 киши ҳалок бўлди

Маккада муқаддас Ҳаж амалини бажараётган пайтда юзага келган одамлар тирбандлиги оқибатида камида 150 киши ҳалок бўлган, 400 нафарга яқин зиёратчи эса тан жароҳати олган. Бу ҳақида Саудия Арабистони фуқаро мудофааси вазирлиги хабар тарқатди. Бахтсиз ҳодиса Мина водийсида юз берган.

Тошкент вақти билан соат 14.00да Саудия фуқаро мудофаа вазирлиги ҳалок бўлганлар сони 220 нафардан ошганини маълум қилди.

Тошкент вақти билан соат 15.00 ҳолатига кўра Маккада ҳалок бўлганлар сони 310 нафардан ошган. Бахтсиз ҳодиса Шайтонга тош улоқтириш вақтида юз берган.

 

SHARE