Ўзбекистон аҳолисининг мутлақ катта қисми тунда ёлғиз сайр қилишдан қўрқмайди

Ўзбекистон аҳолисининг мутлақ катта қисми (88 фоиз) тунда ёлғиз сайр қилаётганда ҳеч қандай хавф сезмайди. Халқаро Gullup тадқиқот маркази томонидан сўровда айтилишича, Ўзбекистондан олдинда фақатгина Сингапур ўрин олган бўлиб, ушбу мамлакат аҳолисининг 89 фоизи тунда ёлғиз сайр қилишда умуман хавф кўрмас экан.

Марказий Осиёда Тожикистон (84 %) ва Туркманистон (79 %), Қозоғистон (62 %), Қирғизистон (59 %) кўрсаткичга эга.

Энг қуйи ўринларни Парагвай, Жанубий Африка Республикаси, Конго, Венесуэла, Либерия эгаллаган.

Тадқиқотда айтилишича, ушбу сўровда дунёнинг 141 мамлакатидан 1000 нафардан ортиқ киши иштирок этган.

Сўровда маҳаллий полицияга аҳолининг ишончи, тунда ёлғиз айланиш, шунингдек, сўнгги 12 ой давомида ўғри тунагани ҳақидаги саволлар ўрин олган.

SHARE