Ташқи ишлар вазирлиги: Маккада ҳалок бўлган зиёратчилар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги дипломатик ваколатхоналарининг маълумотига кўра, 2015 йил 24 сентябрь куни Макка шаҳри яқининидаги Мино водийсида келиб чиққан фожеа оқибатида ҳалок бўлган зиёратчилар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

Эслатиб ўтамиз, рўй берган фожеа оқибатида 717 нафар зиёратчи ҳаётдан кўз юмган, 863 нафар одамлар тан жароҳати олган. Расмий маълумотларда ҳалок бўлганлар турли мамлакат фуқаролари экани қайд этилди.

SHARE