АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Жон Бейнер истеъфога чиқади

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Жон Бейнер шу йилнинг октябрь ойи сўнгида истеъфога чиқади. The New York Times газетасининг ёзишича, у қонунчилик органида депутатлик мандатини ҳам топширади.

65 яшар Бейнер республикачилар партияси вакили бўлиб, 2011 йилдан бери парламент қуйи палатаси спикери лавозимида ишлаб келаётган эди. Bloomberg ахборот агентлиги хабар беришича, у ўз партиясининг ўта ўнг қаноти вакиллари томонидан жиддий босимга дуч келган. Айниқса, мамлакатнинг 2016 йилги давлат бюджети борасидаги музокараларда партия ичида кескин зиддият юзага келган.

Ҳозирча Бейнер баёнот бериши кутилмоқда.

SHARE