Швейцария прокуратураси ФИФА президенти Йозеф Блаттерга нисбатан жиноий иш очди

Швейцария прокуратураси ФИФА президенти Йозеф Блаттерга нисбатан жиноий иш очди. Бу ҳақида Reuters хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, Блаттер УЕФА президенти Мишель Платинига 2 миллион франкни ноқонуний ўтказиб берган. Платинини, ўз навбатида, терговчилар сўроқ қилган.

Бундан ташқари, Блаттер ФИФА учун фойдали бўлмаган телетрансляция шартномаларини тузганликда айбланмоқда. Шартнома 2005 йилда ўша вақтдаги КОНКАКАФ раҳбари Жек Уорнер билан имзоланган. Хабарларда айтилишича, битим ўз нархидан бир неча баробар арзон тузилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида ФИФА раҳбарига қарши АҚШ прокуратураси томонидан жиноий иш очилган эди.