Барак Обама Ислом Каримовни Қурбон ҳайити билан қутлади

Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари номидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-хотиржамлик, равнақ ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар билдирилган.

Жумладан, Америка Қўшма Штатлари Президенти Барак Обама, Марокаш Подшоҳи Муҳаммад VI, Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулазиз Бутефлика, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён ўз табрикларини йўллаганлар.