АҚШ Марказий Осиё билан ҳамкорликнинг янги — “С5+1” шаклини таклиф қилди

АҚШ ва Марказий Осиёнинг беш давлати – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон минтақавий масалаларни ўзаро муҳокама этишда янги босқичга кўтарилди.

Бу ҳақда журналистларга АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Жон Кирби шанба куни Нью-Йоркда АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашуви якунидан сўнг маълум қилган.

Учрашувда Жон Керри минтақа давлатлари билан иқтисодий ва хавфсизлик масаласида яқиндан ҳамкорликнинг янги кўринишини таклиф этган. Суҳбатда асосий масала Афғонистондаги вазиятнинг минтақа барқарорлигига таъсири муҳокама этилган.

АҚШ томони келгусида ўзаро алоқаларни С5+1 кўринишида давом эттиришни таклиф этган.