Ўзбекистонлик Санжар Раҳмонов “Мейвезер Промоушенс” клуби билан шартнома имзолади

Профессионал боксдаги фаолиятини бошлаган ўзбекистонлик Санжар Раҳмонов дунёга машҳур “Мейвезер Промоушенс” клуби билан шартнома имзолади.

Оlamsport.com сайти хабар беришича, ушбу компания яқинда фаолиятини енгилмас боксчи сифатида якунлаган америкалик машҳур боксчи Флойд Мейвезерга тегишли ҳисобланади.

Санжар Раҳмонов 12 сентябрь куни айнан “Мейвезер Промоушенс” компанияси томонидан ташкил этилган бокс оқшомида профессионал фаолиятидаги иккинчи жангини ўтказиб ғалаба қозонган эди.

Ушбу бокс оқшомининг марказий жангида эса Мейвезер америкалик Андре Бертони очколар ҳисобида мағлубиятга учратганди. Мейвезер 49 та жангнинг барчасида зафар қучиб, афсонавий Рокки Марчианонинг рекордини янгилаган.

Бундан буён Санжар Раҳмонов ўз жангларини айнан Мейвезерга тегишли компания томонидан ташкил этадиган бокс кечалари доирасида ўтказади.

SHARE