NASA олимлари Марсда сув топишди

Марс сайёрасида сув бор. Бу ҳақида NASA олимлари шу йилнинг 28 сентябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. Хабарларда айтилишича, ёз фаслида Марс сайёрасидаги каньон ва кратерларда сув оқади.

Nature Geoscience журналининг ёишича, олимлар Марс сайёрасининг юза қисми олинган суратларни ўрганиш вақтида у ердаги кратерларда ҳаракатланаётган сув оқимига дуч келишган. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ушбу оқимлар ёз фаслида янада кенгайиб, қиш вақтида қисқарар экан. Суратлар Mars Reconnaissance Orbiter сайёралараро станцияси ёрдамида олинган.

Бундан ташқари, олимлар Марсдаги сув таркибида туз элементлари борлигини ҳам аниқлашди.

Шундай бўлса-да, олимлар Марсда сув қаердан пайдо бўлишини билмайди. Эҳтимол, уларнинг фикрича, Марс қаъридаги музликлардан пайдо бўлади ёки атмосферада ҳосил бўлади. Шуни қайд этиш керакки, ушбу сайёрада оби ҳаётнинг борлиги ҳақида сўнгги йилларда жуда кўп марта фикрлар, маълумотлар бериб келинади.
marslines2

SHARE