АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасига қўлбола портловчи шиша идиш улоқтирилди

Номаълум шахслар шу йилнинг 28 сентябрь куни соат 07.30да АҚШ элчихонаси ҳудудига “Молотов коктейли” деб ном олган қўлбола портловчи қурилмани улоқтирган. Бу ҳақида элчихона расмий сайтида хабар берилган.

Элчихонанинг маълум қилишича, дипломатик ташкилот ҳудудига ичида портловчи суюқлик бўлган иккита шиша улоқтирилган, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Ўша вақтда элчихона ўз фаолиятини тўхтатиб турган, лекин ҳозирда одатдаги тартибда иш юритмоқда.

“АҚШ фуқаролари ва мамлакат манфаатларига ҳеч қандай таҳдид йўқ”, дейилади хабарда.

Портлашдан сўнг элчихона ҳудудида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлик қилинмоқда.

SHARE