GM Powertrain Uzbekistan компаниясига янги директор тайинланди

Автомобиллар учун двигателлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи GM Powertrain Uzbekistan акциядорлик жамияти акциядорлари Женнифер Бигелоуни компаниянинг янги бош директори этиб тайинлади.

Женнифер Бигелоу 2015 йилнинг 1 декабридан бошлаб компания бош директори сифатида иш бошлайди.

Унинг директорлик муддати бир йил бўлиши кўзда тутилган. Бигелоу хоним 2014 йилнинг мартидан буён шу лавозимда фаолият кўрсатган Гайст Роберт Вальтерни алмаштирган.

GM Powertrain Uzbekistan акциядорлик жамиятининг 52 фоиз акцияларига General Motors, 48 фоизлик қисмига эса “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси эгалик қилади.

Корхона йилига автомобиллар учун 225 мингта двигатель ишлаб чиқариш қувватига эга.

SHARE