Россия Сурияда ҳарбий ҳаво кучларини жойлаштиради

Россия Федерация кенгаши (Сенат) Владимир Путиннинг Сурияга Россия Қуролли кучларини киритиш тўғрисидаги мурожаатини қаноатлантирди. “Интерфакс” ахборот агентлигининг хабар беришича, президентнинг мазкур ташаббусини 162 нафар сенатор қўллаб-қувватлади. Ташаббусга ҳеч ким қаршилик кўрсатмаган.

Россия Федерацияси президенти маъмурияти раҳбари Сергей Ивановнинг айтишича, Сурияда фақатгина Россия ҳаво кучларидан фойдаланилади. Бу борада Сурия ҳукуматидан ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаат келиб тушган.

АҚШнинг Россиядаги элчихонаси маълум қилишича, Владимир Путин ва Барак Обама ушбу масалада келишиб олишган. Айни пайтда Россия АҚШ ҳарбий ҳаво кучларини Сурия осмонини тарк этишни талаб қилган. Хабарларда айтилишича, Сурия осмонида ҳарбий амалиётларни амалга оширишга фақатгина Россия ваколатли ҳисобланади.