Америкадаги коллежда юз берган отишма оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Америкада қурол-яроғ билан боғлиқ яна бир фожеа юз берди. Орегон штатидаги коллежда номаълум шахс томонидан оммавий ўт очилиши натижасида 10 нафар киши ҳалок бўлди, 7 нафари эса тан эароҳати олди.

Қуролланган шахс полиция билан отишма чоғида ҳалок бўлган. Орегон штатидаги Дуглас шаҳри полицияси шерифи қотилнинг исмини ошкор қилишдан бош тортди. Унинг фикрича, қотил шу йўл билан машҳур қилмоқчи бўлган, яхшиси унга бундай имкониятни бермаган маъқул.

The New York Times газетаси ёзишича, қотилнинг исми Крис Ҳарпер Мерцер бўлиб, унинг ёнида учта қурол бўлган.

АҚШ президенти Барак Обама халққа мурожаат билан чиқиб, қотилликни кескин қоралади ҳамда мамлакатда қурол-яроғдан эмин-эркин фойдаланишни чеклашга оид қонунни қабул қилишга чақирди.

SHARE