Қурол-яроғ терроризмдан ҳам кўра кўпроқ америкалик ҳаётига зомин бўлади

Жорий йилнинг ўтган 274 куни давомида АҚШда 294 та йирик отишма содир бўлди. The Washington Post газетасининг ёзишича, фақат 4 ёки ундан ортиқ кишининг қурбон бўлишига сабаб бўлган отишмаларгина ушбу рақамни ҳосил қилган.

Статистик маълумотларга кўра, жорий йилда ўқотар қурол қўлланган барча катта-кичик ҳодисалар адади 40 мингдан ошган, уларда 10 минг киши ҳалок бўлган, 20 минг киши жароҳат олган.

CQS6YCeUsAA-RN8
Нашрнинг ёзишича, қурол-яроғдан эркин фойдаланиш терроризмдан ҳам кўра кўпроқ америкаликлар ҳаётига зомин бўлар экан. Ҳисоб-китобларга кўра, терроризмдан 2014 йилда 19 киши, 1970-2014 йиллар давомида эса 3521 нафар киши ҳалок бўлган. Қурол-яроғ билан боғлиқ отишмалар натижасида эса 9948 нафар киши айнан 2015 йилнинг ўтган даврида қурбон бўлган.

SHARE