Green Card лотереяси учун аризалар қабул қилиш бошланди

АҚШ Давлат департаменти 2017 йил «Турли миллат вакиллари учун иммиграция визалари – DV» (Green Card) лотереясига рўйхатга олиш даври 2011 йил 1 октябрдан 2015 йил 3 ноябргача кенг жамоатчилик учун очиқ бўлишини эълон қилди.

Ҳар йили АҚШ ҳукумати Америкага иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун Green Card дастури орқали 50000 та доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар ажратади.

Визалар сўнгги беш йил мобайнидаги иммиграция кўрсаткичлари асосида олти минтақавий ҳудуд орасида тақсимланади. Бунда иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларга кўпроқ визалар миқдори белгиланади.

Визага мурожаат этувчилар компьютер орқали амалга ошириладиган тасодифий танлов лотереяси ёрдамида сараланади. Шахснинг исми лотереяда танланиши унга иммиграция визасига мурожаат этиш жараёнининг кейинги босқичларини ўтиш имкониятини беради.

Мурожаатчилар DV лотереясига 2015 йил 1 октябрь, пайшанба куни,Тошкент вақти билан соат 21:00дан бошлаб рўйхатдан ўтишлари мумкин. Рўйхатга олиш даври 2015 йил 3 ноябрь куни, Тошкент вақти билан 21:00да тугайди.

Барча аризалар электрон равишда рўйхатга олиш даврида махсус саҳифа орқали топширилиши шарт ва DV лотереясига ариза бериш учун ҳеч қандай ҳақ олинмайди.

Мурожаат этувчиларга аризаларини топшириш учун рўйхатга олиш даврининг сўнгги ҳафтасигача кутмаслик тавсия этилади. Дунё бўйича талабнинг ўта юқорилиги Интернет саҳифаси ишининг секинлашувига олиб келиши мумкин.

“Ватандош” газетаси лотереяда иштирок этаётган барча ҳамюртларимизга омад тилайди.

SHARE