Euronews Ўзбекистон тарихий шаҳарлари ҳақида янги кўрсатувларни суратга олади

Шу йилнинг 5 — 14 октябрь кунлари дунёга машҳур “Euronews” телеканалининг тасвирга олиш гуруҳи Ўзбекистонда бўлади. Uz24.uz сайтининг ёзишича, ушбу ташриф доирасида “Uzbekistan Life” дастури учун Ўзбекистоннинг қадимий Самарқанд, Бухоро ва Термиз тарихий шаҳарлари ҳақида кўрсатувлар тайёрланади.

Ушбу кўрсатувлар дунёнинг 155 мамлакатидаги 370 миллиондан ортиқ аудиторияга эга телеканал орқали 13 тилда эфирга узатилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойидан “Euronews” телеканалида Самарқанд, Бухоро ва Хива ҳақидаги 30 сониялик реклама роликлари намойиши бошланганди.

Шунингдек, “Шарқ тароналари” мусиқа фестивалини ёритиб борадиган махсус репортажлар тайёрланган.

SHARE