Физика соҳасида Нобель мукофоти лауреатлари эълон қилинди

Физика соҳасида Нобель мукофотига нейтрино осцилляциясини кашф қилган япониялик Такааки Каджита ва канадалик Артур Макдональд сазовор бўлишди.

Мукофот қўмитасининг маълум қилишича, ушбу нуфузли мукофот нейтрино ўз моҳиятини ўзгартириши мумкинлиги ҳақидаги тажрибалар учун берилади. Ушбу кашфиёт материянинг ички механизмларини чуқур тушуниш ҳамда Олам ҳақидаги таассуротларимизни шакллантириш учун асос бўлади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Нобель мукофотнинг физиология ва тиббиёт соҳасидаги мукофотлари совриндорлари маълум бўлган эди.

SHARE