“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Рига шаҳрига мунтазам парвозларни йўлга қўяди

Жорий йилнинг 30 октябридан парвозларнинг қишки жадвалига мувофиқ, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Рига шаҳрига мунтазам қатновларни амалга оширади.

Авиакомпания матбуот хизмати хабарида айтилишича, парвозлар Тошкент—Рига—Тошкент йўналиши бўйича ҳафтада бир маротаба, жума куни бажарилади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Тошкент—Рига—Нью-Йорк йўналиши бўйича доимий қатновларни амалга ошириб келмоқда.