Ўзбекистон сафарда Баҳрайнни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 ҳамда ОК-2019 саралаши 5-турида сафарда Баҳрайн терма жамоасини йирик – 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол федерацияси хабар тарқатди.

Манамада кечган ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса тўлиқ устунликка эга бўлган Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги терма жамоа рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта гол киритди. Дастлаб 52-дақиқада Игорь Сергеев ҳисобни очган бўлса, орадан тўрт дақиқа ўтгач Одил Аҳмедов Баҳрайн дарвозасига иккинчи голни киритди. Ўйиннинг 66-дақиқасида Сардор Рашидов, ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқада эса захирадан майдонга тушган Элдор Шомуродов Баҳрайн дарвозасига гол уришди ва якунда миллий терма жамоа йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги миллий терма жамоа саралаш баҳсларида кетма-кет учинчи ғалабани қўлга киритишди ва ўз очколари сонини 9тага етказишди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги, 6-тур учрашувида гуруҳ босқичи учрашувларини ўтказиб юборади ва 7-тур доирасида 15 ноябрь куни Тошкентда КХДР терма жамоасини қабул қилади.

ЖЧ-2018 ҳамда ОК-2019 саралаши.

“H” гуруҳи, 5-тур.

Баҳрайн – Ўзбекистон 0:4

Голлар: Игорь Сергеев (52), Одил Аҳмедов (56), Сардор Рашидов (66), Элдор Шомуродов (90+5).

Баҳрайн: 1.Саид Жаъфар, 4.Саид Саид, 8.Сайид Жафар Аҳмед, 9.Ал Малуд, 13.Абдулла Ал Ҳазаа, 14.Абдулла Юсуф Ҳилол, 15.Умар, 16.Ҳуссайин (7.Ал Сафи, 84), 17.Ҳуссайин Али Баба, 20.Ҳуссайин Али Баба, 20.Сами Ал Ҳусаини, 23.Рашид Ал Ҳути.

Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 16.Станислав Андреев, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 9.Одил Аҳмедов (23.Элдор Шомуродов, 86), 7.Азизбек Ҳайдаров, 15.Марат Бикмаев (14.Жавоҳир Соҳибов, 69), 8.Сервер Жепаров (6.Жасур Ҳасанов, 83), 10.Сардор Рашидов, 11.Игорь Сергеев.

SHARE