Чикагодаги Ўзбек-Америка Ассоциацияси “Олтин қалам” танловини эълон қилади

Диққат танлов!

Чикагодаги Ўзбек-Aмерика ассоцияцияси Ўзбекистонда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 26 йиллиги муносабати билан ҳамда хорижда яшаётган ўзбек болалари қалбида миллат, тил, ватан туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида Америка ва Канадада яшовчи ўзбеклар  орасида ЭНГ ЯХШИ ИНШО танловини эълон қилади.

Иншо қуйидаги мавзулардан бирида бўлиши мумкин:

Ўзбек тили -она тилим;
Мен ўзбекман;
Ўзбекистон Ватаним менинг.

Танлов болаларнинг ёшига қараб 2 гуруҳга бўлиб ўтказилади.

1-гуруҳ:  12 ва 13 яшар болалар учун:
2-гуруҳ:  14 ва 16 яшар болалар учун;

Ҳар бир гуруҳдан 3 тадан ўрин танланади. Ғолибларга қуйидаги мукофотлар берилади:

1- ўрин: Amazon Kindle;
2- ўрин:  “Barnes & Noble” совға карталари;
3-ўрин:  “Barnes & Noble” совға карталари.

Иншо қабул қилиниши 31 октябрда тўхтатилади.  Ғолиблар 8 ноябрь куни эълон
қилинади.

Ғолиблар аниқланишида иншо маъноси, ундаги грамматика, пунктуация ҳамда
лексикология ҳисобга олинади.  Иншодаги сўзлар сони 200-350 атрофида бўлиши лозим.

Иншолар электрон почта орқали қуйидаги манзилга:

info@uzbekchicago.org

ёки анъанавий почта орқали қуйидаги манзилга юборилиши керак:

Uzbek-Amerikan Association of Chicago
P.O.Box  257
Oak Lawn, 60454 IL United States
Барчага омад тилаб,

Чикагодаги Ўзбек-Америка Ассоциацияси