Ислом Каримов Туркия президенти Ражаб Эрдўғанга ҳамдардлик билдирди

2015 йилнинг 12 октябрь куни Туркия Республикасининг Тошкент шаҳридаги элчихонасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан Ҳамдардлик китобига қайд киритилди.

Мазкур китоб 10 октябрь Анқара шаҳрида бўлиб ўтган террористик акт қурбонлари хотирасига Туркияда эълон қилинган уч кунлик мотам муносабати билан очилган.

Ўз навбатида, Элчи Намик Гунер Эрпул Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон номига йўлланган Президент Ислом Каримов мактубидаги далда ва ҳамдардлик сўзлари учун самимий миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, террористик акти оқибатида камида 97 киши ҳалок бўлди.

SHARE