Ислом Каримов Александр Лукашенкони сайловдаги ғалабаси билан қутлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Александр Лукашенкони Беларусь Президенти лавозимига сайлангани билан табриклади. Бу ҳақида тегишли телеграмма юборилган.

Беларусь Президенти матбуот хизмати хабар қилишича, Ўзбекистон раҳбари Беларусь билан ҳамкорлик ўзаро ҳурмат принципига таянган ҳолда ривожланиши ва мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 11 октябрь — якшанба куни бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра, Александр Лукашенко 83,48 фоиз, унинг рақиблари Короткевич, Сергей Гайдукевич ва Николай Улахович мос равишда 4,42 фоиз, 3,32 фоиз ва 1,67 фоиз овоз олди.