Mitsubishi Ўзбекистон бозорида муваффақиятга эришишига кўзи етмади

Mitsubishi Corporation корпорацияси Ўзбекистон бозорига кирмаслик тўғрисида қарор қабул қилди.

Sputnik интернет нашрининг ёзишича, компания Ўзбекистон бозорида ўрин эгаллашга кўзи етмаган.

Хабарда айтилишича, 2014 йил июлида Ўзбекистон ва Япония компаниялари ўртасида англашув меморандуми имзоланган эди. Шундай бўлса-да, Япония автомобилсозлик компаниясининг унинг амалга оширилишидан фойда кўришига кўзи етмади.

Шартномага мувофиқ Ўзбекистонда Artel билан қўшма корхона ташкил этилиши лозим эди. Компания мутасаддиларининг маълум қилишича, Ўзбекистонда Mitsubishi компаниясининг асосий фаолият йўналишига тўғри келмайдиган келмайдиган ишлаб чиқариш корхонасини йўлга қўйишни истамади.

Компаниянинг Тошкентдаги ваколатхонаси бош менежери Тецуя Сугитанинг айтишича, улар кондиционерлар бозорини таҳлил қилиб, бу тармоққа инвестиция киритиш фойда келтирмаслигига амин бўлишган.

SHARE