Покистон бош вазири Навоз Шариф Ўзбекистонга ташриф буюради

Покистон бош вазири Навоз Шариф шу йилнинг ноябь ойида Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақида Покистон оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.

Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчиси Фурқат Содиқов Покистон парламенти сенати ташқи алоқалар қўмитаси раиси Нузхат Содиғий билан учрашувида ушбу ташриф тафсилотларини маълум қилган.

Элчининг сўзларига кўра, мазкур ташриф муҳим воқеа бўлиб, иккитомонлама муносабатларда янги саҳифа очади.

“Ўзбекистон Покистон билан иккитомонлама муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор. Биз иқтисодий алоқаларни, хусусан, энергетика соҳасида ҳамкорликка урғуни кучайтирамиз”, деди у.