Шавкат Мирзиёев: 2015 йил учун пахта топшириш шартнома режаси бажарилди

Ўзбекистон пахтакорлари жорий йилда яхши ҳосил кўтардилар. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг XI Ўзбекистон халқаро пахта ярмаркасида маълум қилишича, пахта ҳосилининг 98 фоизи олий навга топширилди.

Podrobno.uz ахборот агентлигининг ёзишича, бундай омилкорликка яхши об-ҳаво шароити ҳамда ёмғир ёғмагани эвазига эришилган.

Бош вазирнинг қайд этишича, бунда, шунингдек, пахта саноати таркибий ислоҳ қилинаётгани, янги истиқболли пахта навлари яратилаётгани ҳам муҳим роль эгалламоқда.

“Самарали логистика тизими ва мақбул йўналиш ва йўлакларнинг танлангани Ўзбекистон пахта толасининг барча истеъмолчиларга етказиб бериш имкониятини бермоқда”, деди у.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон пахта толаси халқаро бозордаги юқори рақобат шароитида ҳам етакчи мавқени сақлаб турибди.

Тармоқда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳар йили 3 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёсини тайёрлаш имконини бермоқда. Пахта хомашёсини қайта ишлаш натижасида 1 миллион тоннадан ортиқ тола, қарийб 1,6 миллион тонна уруғлик тайёрланиб, 80 минг тонна линт ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси маълумотларига кўра, 2015-2020 йилларда соҳанинг яна 50 корхонаси реконструкция қилинади. Бу борада тасдиқланган инвестиция дастури доирасида Манғит, Музработ ва Боғот пахта тозалаш заводларидаги эскирган технологиялар замонавийларига алмаштирилади.